ПОСТРЕПРОДУКЦИОН ЁШДАГИ ТАЖРИБА ҲАЙВОНЛАРИНИНГ СУЯК ТЎҚИМАСИ МИНЕРАЛ ЗИЧЛИГИ ЎЗГАРИШИДА ВИТАМИН D ВА АЙРИМ МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ


  • Холхужаев Ф.И., Орипов Ф.С.
    Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.

Abstract

Остеопороз – скелетнинг тизимли метаболик касаллиги бўлиб, асосан кекса ёшдаги одамларда суяк тўқимасининг минерал зичлигининг аста-секин камайиши ва суяк микроархитектоникасининг кескин бузилиши билан кечувчи таянч – ҳаракат тизимининг оғир патологияларидан бири ҳисобланади. Суяк тўқималарида бундай ўзгаришлар натижасида минимал травмаларда ҳам, скелетнинг ҳар хил локализацияларида остеопоротик синишлар кузатилади. Организмда суяк минерал зичлиги қондаги витамин D, кальций ва магний моддаларининг миқдорига бевосита боғлиқлигини хисобга олган ҳолда, биз пострепродукцион ва репродукцион ёшдаги қуёнлар қони зардобидаги витамин D, кальций ва магний моддаларининг миқдорий кўрсаткичларини ўргандик. Gострепродукцион даврдаги қуёнлар қони зардобидаги витамин D, кальций ва магний моддаларининг репродукцион даврдаги қуёнлар қони зардобидаги худди шундай моддаларга нисбатан кескин камлиги аниқланди. Бу кўрсаткичлар шуни кўрсатмоқдаки пострепродукцион даврда суяк минерал зичлигига жавобгар бўлган модда (витамин D, кальций ва магний) ларнинг сезиларли даражада камайиши, бу ёшдаги қуёнларда сенил остеопорознинг ривожланишига сабаблардан бири бўлмиш ушбу моддаларнинг сўрилиши ва алмашинуви жараёнининг издан чиқганлигидан далолат беради. Витамин D, кальций ва магний моддалари алмашинувининг бузилиши пострепродукцион ёшдаги ҳайвонларда ҳазм найи аъзолари деворида ёшга кўра ўзгаришларнинг ривожланиши билан боғлиқдир.

Keywords

остеопороз, репродукцион ва пострепродукцион давр, витамин D, кальций, магний.

Literature

Duggan S.N. et al. Patients with chronic pancreatitis are at increased risk for osteoporosis //Pancreas. – 2012. – Т. 41. – №. 7. – С. 1119-1124.

Белая Ж.Е., Рожинская Л.Я. Витамин D в терапии остеопороза: его роль в комбинации с препаратами для лечения остеопороза, внескелетные эффекты //Эффективная фармакотерапия. – 2013. – Т. 38. – №. 2. – С. 14-29.

Древаль А.В. Остеопороз, гиперпаратиреоз и дефицит витамина D //А. В. Древаль. Москва: ГЭОТАР-Медиа. – 2017.

Лесняк О.М. и др. Профилактика, диагностика и лечение дефицита витамина D и кальция у взрослого населения России и пациентов с остеопорозом (по материалам подготовленных клинических рекомендаций) //Научно-практическая ревматология. – 2015. – Т. 53. – №. 4. – С. 403-408.

Марченкова Л.А., Тевосян Л.Х. Роль кальция и витамина D в профилактике остеопороза и переломов (обзор литературы) //РМЖ. – 2015. – Т. 23. – №. 8. – С. 454-457.

Орипов Ф.С., Холхўжаев Ф.И., Хусаинбаев Д.Д. Пострепродукцион даврдаги қуёнлар суяк тўқимаси минерал таркибининг ўзига хос ўзгаришлари. // Доктор ахборотномаси № 3 (107)—2022 ст. 42-45.

Ризаев Ж. А. и др. Оценка функциональных изменений, формирующихся в зубочелюстной системе боксеров //Вісник проблем біології і медицини. – 2019. – №. 4 (1). – С. 270-274.

Ризаев Ж. А., Гадаев А. Г., Абдуллаев Д. Ш. Параллели патогенеза заболеваний пародонта и хронической сердечной недостаточности //Dental Forum. – Общество с ограниченной ответственностью" Форум стоматологии", 2017. – №. 4. – С. 70-71.

Download (Узбекский)
  • Pushlish date: 4.08.2023
  • DOI:

  • Release: 3 ( 2023 ). Problems of biology and medicine
  • Section: Experimental studies


  • Копировать