Озуқа тури, сифати ва ҳаёт тарзи турли хил бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар ошқозони тубининг қиёсий морфологияси


  • Бойкузиев Х.Х., Савриева Д.Д., Бойкузиева Н.Х., Шодиярова Д.С.
    Самарқанд давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.

Abstract

Долзарблиги. Озуқа тури, сифати ва ҳаёт тарзи турли хил бўлган ҳайвонлар ошқозони тубининг қиёсий морфологиясини ўрганиш тиббиётнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот мақсади. Озуқа тури, сифати ва ҳаёт тарзи турли хил бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар ошқозони тубининг қиёсий морфологиясини, ошқозон тубининг бундай солиштирма тузулишини ўрганиш натижасида озуқа тури, сифати, турмуш тарзи ошқозон туби морфологиясида қандай мослашиш ва ўзига хос ўзгаришларга сабаб бўлишини ўрганиш. Материал ва усуллар. Белгилаб олинган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги хайвонлар ошқозонидан фойдаланилди. Булар ҳашаротхўр ҳайвонлар (типратиконлар) 10 та; ўтхўр ҳайвонлар (қуёнлар) 10 та; гўштхўр ҳайвонлар (итлар) 10 та. Ҳайвонларни, этаминал натрий наркози остида қорин аортасини кесиш йўли билан ўлдирилиб улардан керакли материал олинди. Олинган материал 12% ли нейтрал формалин эритмасида фиксация қилиниб, улардан парафинли блоклар тайёрланди. Парафин блокларидан 0,5-0,8 мкм қалинликдаги гистологик кесмалар тайёрланиб, гемотаксилин – эозин билан ва Ван – Гизон усулида бўялди. Натижалар. Озуқаси ва ҳаёт тарзи турли хил бўлган, биз ўрганаётган сут эмизувчи ҳайвонларнинг ошқозони туби 4 та: шиллиқ, шиллиқ ости, мускул ва сероз пардалардан тузилган. Ошқозон туби шиллиқ пардасининг қалинлиги (ошқозон деворининг умумий қалинлигига нисбатан) типратиконларда 44,8% ни, қуёнларда 46,3% ни, итларда эса 36,8% ни ташкил қилади. Биз ўрганаётган сут эмизувчилар ошқозони туби шиллиқ ости пардасининг қалинлиги типратиконларда 17,6%, қуёнларда 15,7% ва итларда 18,7% дан иборат. Мускул пардасининг қалинлиги эса типратиканларда 36,2%, қуёнларда 36,4%, итларда эса 42,7%, ни ташкил қилади. Бу кўрсатгич сероз пардасига нисбатан олинганда типратиконларда 1,4%, қуёнларда 1,6% ни ва итларда 1,8% дан иборат. Хулоса. Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, озуқа тури дағал ва қуруқ, сифати эса клетчаткага бой бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар ошқозони туби шиллиқ пардаси (қуёнлар) бошқа сут эмизувчи ҳайвонларникига қараганда қалинроқ эканини, шиллиқ ости, мушак ва сероз пардалари эса гўштхўр ҳайвонларда (итлар) қалинроқ эканлиги аниқланди.

Keywords

морфология, сут эмизувчилар, озуқа тури, ошқозон туби.

Literature

Бойқўзиев Х.Х, Орипова А.Ф. Сравнительная морфология дна желудка у насекомоядных, травоядных и плотоядных животных с различным характером питания. //Проблемы биологии и медицины. 2015. №3 том 84. - С. 88-90.

Волгарев М.Н и др. Питание и патогенез, терапии и профилактика заболеваний системы пищеварения. //Вестник Российской академии наук. 2007. №11 – С. 18-21.

Дехканов Т.Д., Орипов Ф.С., Хусанов Э.У., Дехканова Н.Т. Морфология эндокринных клеток в стенке органов среднего отдела пищеварительного тракта. //Вопросы морфологии ХХI века СПБ. 2008 №1 С 119.

Дехканов Т.Д. и др. Морфологические основы местной эндокринной регуляции внутренних органов. //Проблемы биологии и медицины. 2016 № 4 1 т 92 т С 39-40. 5. Наумова Е.И. Функциональная морфология пищеварительной системы грызунов и зайцеобразных. Наука 2006, С. 264.

Орипов Ф.С. ва бошқалар. Озиқланиши турли хил бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар ошқозони туби хусусий безларининг морфологияси. //Биология ва тиббиёт муаммолари. 2019 №3 (111), 189-191 б.

Россолько Г.Н. Строение и цитофизиология эпителия желудка при нарушении пищевого режима. “Морфология” 2013 т 105 №11 С 96-105.

Скопичев В.Г. и др. Морфология и физиология пищеводных. 2005, 456 с.

Download (Узбекский)
  • Pushlish date: 12.11.2020
  • DOI: 10.38096/2181-5674.2020.4.00209

  • Release: 4 ( 2020 ). Problems of biology and medicine
  • Section: Experimental studies


  • Копировать