Бронхиал астма билан оғриган беморларда хавотир депрессив бузилишлар тарқалганлиги


  • Каршиев З.Х., Ибодуллаев З.Р.
    1 - Самарқанд давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.; 2 - Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.

Abstract

Долзарблиги. Бронхиал астма- нафас йўллари, жумладан, бронхларнинг сурункали персистирловчи яллиғланиши ҳамда обструкцияси билан кечадиган патологик жараён бўлиб, бўғилиш хуружи ёки астматик ҳолатда намоён бўлади. Бронхиал астма ва беморларда депрессив хавотир бузилишлари ўртасида боғлиқлик борлиги тадқиқотчилар томонидан кузатилган. Хусусан, руҳий тушкунлик бронхиал астмани даволаш мувофиқлигини сезиларли даражада ёмонлаштириши, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувни пасайтириши, асосий касалликнинг ривожланишига таъсир қилиши, асоратларни эрта бошланишига олиб келиши маълум. Тадқиқотнинг мақсади. Бронхиал астманинг кечишида деприссив хавотир бузилишлари даражасини ўрганиш. Тадқиқот материал ва усуллари. Тадқиқот Самарқанд тиббиёт институти Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси аллергология пулмонология бўлимида ўтказилди. Тадқиқотга енгил ва ўртача даражадаги бронхиал астма билан оғриган 100 та беморлар жалб қилинди. Беморларнинг психологик ҳолатини баҳолаш учун "Ўз-ўзини баҳолаш шкаласи"дан (Ч.Д.Спилбергер, 1975; Ю.Л. Ханин, 1976) ва CES-D (Center of Epidemiological Studies of USA-Depression)дан фойдаланилди. Хулосалар. Касалликнинг оғирлик даражаси қанчалик юқори бўлса, хавотир депрессив бузилашлар учраш частиотаси кўпайиши аниқланди. Касалликни оғирлаштирувчи хавотир депрессив бузилишлар бўлганда бронхиал астма билан оғриган беморларни даволашда психиатр ёки тиббий психолог назорати остида ушбу касалликларнинг психотерапияси ва ёки психофармакотерапиясини киритиш тавсия этилди.

Keywords

бронхиал астма, хавотир, депрессия, тарқалганлик.

Literature

Шарипова Н.С. Бронхиал астма ва унинг хавф омилларини комплекс тадқиқ қилиш, уларни камайтириш бўйича профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш//Автореф. диссерт. к.м.н. –Ташкент, 2016, 32 стр.

Андрющенко А. В., Дробижев М. Ю., Добровольский А. В. Сравнительная оценка шкал CES-D, BDI и HADS (d) в диагностике депрессий в общемедицинской практике //Журнал неврологии и психиатрии им. СС Корсакова. – 2003. – Т. 103. – №. 5. – С. 11.

Боговин Л. В. Психосоматические взаимодействия у больных бронхиальной астмой (обзор литературы) //Бюллетень физиологии и патологии дыхания. – 2010. – №. 37.

Боговин Л. В., Перельман Ю. М., Колосов В. П. особенности больных бронхиальной астмой: монография. Владивосток: Дальнаука, 2013. 248 с. ISBN 978-5-8044-1405-5. – 2013.

Mischoulon D. et al. Management of major depression in the primary carsetting //Psychotherapy and psychosomatics. – 2001. – Т. 70. – №. 2. – С. 103-107.

Download (Узбекский)
  • Pushlish date: 4.01.2021
  • DOI: 10.38096/2181-5674.2020.5.00241

  • Release: 5 ( 2020 ). Problems of biology and medicine
  • Section: Clinical studies


  • Копировать