Қовоқлар татуажи ва сунъий киприклар улаш натижасида юзага келадиган кўз юза қаватлари касалликлари бухоро вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамда «миран» кўз касалликлари шифохонаси клиник мисолларида


  • Одилова Г.Р., Жураева Г.Б., Бобоева Р.Р.
    Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.

Abstract

Ушбу мақолада амалиётимиз жараёнидаги иккита клиник мисол келтирилган. Улар сунъий киприкларни улашдан кейин пайдо бўлган - ўткир токсико-аллергик конъюнктивит ва қовоқ териси татуажидан кейинги кузатилган - шох парданинг кимёвий куйиши каби асоратлардир. Ушбу иккала клиник ҳолатда асоратлар сунъий киприклар улашда ишлатиладиган елимнинг кимёвий асоси ва қовоқ териси татуажидан олдин терига суртиладиган анестетик кремнинг кўз тўқималарига агрессив таъсири туфайли пайдо бўлган. Беморларни даволашда яллиғланишга қарши, антигистамин, антибактериал воситалардан иборат умумий терапия, шунингдек кератопротектив мақсадида ва қуруқ кўз синдромини олдини олиш учун кўз ёш ўрнини босувчи дори воситаларининг узоқ курси қўлланилди. Бундан кўриниб турибдики косметик муолажалар, ҳатто зарарсиз деб ҳисобланадиган хусусан, қовоқлар териси татуажи ва сунъий киприклар улаш каби косметик муолажалар жиддий асоратларга, ҳаттоки кўрликкача олиб келиши мумкин.

Keywords

офталмология, қуруқ кўз синдроми, косметология, қовоқлар татуажи, сунъий киприклар улаш.

Literature

Hwang J.C. Periorbital injectables: Understanding and Avoiding Complications J Cutan Aesthet Surg. 2016 Apr-Jun; 9 (2):73–79. DOI: 10.4103/0974-2077.18404

Трубилин В.Н., Полунина Е.Г., Анджелова Д.В., Куренков В.В., Чиненова К.В. Изменение гомеостаза слезопродуцирующей системы на фоне применения косметологических процедур в периорбитальной области. Офтальмология. 2018; 15 (4):424-432.

Трубилин В.Н., Полунина Е.Г., Куренков В.В., Анджелова Д.В., Капкова С.Г., Чиненова К.В. Влияние косметологических процедур в периорбитальной области на орган зрения. Обзор. Офтальмология. 2018;15(3): 233-241

Трубилин В.Н., Полунина Е.Г., Анджелова Д.В., Евстигнеева Ю.В., Чиненова К.В. Применение антибактериальных глазных мазей в лечении острых и хронических заболеваний век и конъюнктивы. Офтальмология. 2019;16(1): 31-37

Ullrich K., Saha N. Semipermanent eyelash extensions causing bacterial keratitis: a case report. Can J Ophthalmol. 2013 Jun; 48(3): e50–e51. DOI: 10.1016/j. jcjo.2012.12.010

Lindstrom I., Suojalehto H., Henriks-Eckerman M.L., Suuronen K. Occupational asthma and rhinitis caused by cyanoacrylate-based eyelash extension glues. Occup Med (Lond). 2013 Jun;63(4):294–297. DOI: 10.1093/occmed/kqt020

Amano Y., Sugimoto Y., Sugita M. Ocular disorders due to eyelash extensions. Cornea. 2012 Feb;31(2):121–125. DOI: 10.1097/ICO.0b013e 31821eea10

Moshirfar M., Masud M., Shah T.J., Avila M.R., Hoopes P.C. Sr. Chemical conjunctivitis and diffuse lamellar keratitis after removal of eyelash extensions. Am J Ophthalmol Case Rep. 2018 Aug 4;12:21–23. DOI: 10.1016/j.ajoc.2018.07.007

Download (Узбекский)
  • Pushlish date: 11.10.2020
  • DOI: 10.38096/2181-5674.2020.2.00095

  • Release: 2 ( 2020 ). Problems of biology and medicine
  • Section: Clinical studies


  • Копировать