Самарқанд вилояти туманларида истиқомат қилувчи чақириққача бўлган ёшларнинг соғлиғини таҳлил қилиш


  • Зарипов М.О.
    Самарқанд давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.

Аннотация

Долзарблиги. Ҳозирги пайтда, жисмонан кучли, соғлом ва ёш аскарларнинг армияда бўлиши давлат аҳамиятига эга. Армиямизни ҳар томонлама баркамол, етук ва соғлом аскарлар заҳираси билан бойитиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Тадқиқот мақсади: Самарқанд вилояти туманларида истиқомат қилувчи чақириққача бўлган ёшларнинг соғлиғини таҳлил қилиш. Материаллар ва тадқиқот усуллари: Тадқиқотни ўтказишда Самарқанд вилояти “Саломатлик маркази” маълумотлари статистик таҳлил этилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти чақириққача бўлган тиббий ҳарбий комиссияси маълумотларидан фойдаланилди. Бўлажак аскарлар орасида махсус тузилган анкета саволлари ёрдамида социологик текширув ҳам ўтказилди. Соғлиқ параметрларини ўрганиш халқаро стандартлаштирилган сўровномага мувофиқ амалга оширилди. Тадқиқот натижалари: Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларнинг соғлиғи сабабли озод қилинишига сабаб бўлган касалликлар орасида таҳлиллар ўтказилганда, уларнинг катта қисми таянч-ҳаракат тизими ва бириктирувчи тўқима касалликлари - 22,8%; руҳий касалликлар ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши - 15,3%; эндокрин касалликлар, овқатланиш бузилиши ва метаболик касалликлар - 5,9%; қон айланиш тизими касалликлари - 6,5%; овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари - 4,4% ва туғма нуқсонлар - 3,2%. Аноним сўровнома ўтказилганда чақириққача бўлган ёшларнинг ўз соғлиқларини субъектив баҳолашган: 97% бўлажак аскарлар ўзларини соғлом ҳисоблашган. 1% ёшлар ўзларини соғлом эмас деб кўрсатишган. 2% ёшлар эса саволларга жавоб беришга қийналишган. Сўров натижалари шуни кўрсатдики, 71,1% бўлажак аскарлар камдан-кам ҳолларда юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликларидан азият чекишган. 2,6% бўлажак аскарлар йилига 3 ёки ундан кўп марта касалланган. Текширув пайтида бўлажак аскарларнинг 2% дан камроғи барқарор ремиссия босқичида бўлган сурункали касалликларга чалинганлиги аниқланилган. Хулосалар: Шундай қилиб, ҳарбий хизматга тайёргарлик кўриш пайтида ёш йигитлар ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиши ва диспансер кузатувида бўлиши лозим. Шунингдек, йигитлар соғлиғини яхшилашга қаратилган комплекс терапевтик ва профилактика тадбирларини ўтказиши керак. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, чақириқ ёшидагиларнинг соғлиғини субъектив баҳолаш шубҳасиз, ҳарбий комиссия аъзолари учун фойдали лойиҳа бўлади. Чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш учун уларни қўшинлари таркиби ва турларига қараб ажратишда бу сўровнома жуда асқотади.

Ключевые слова

соғлиқ, чақириқ ёшидагилар, муддатли ҳарбий хизмат

Литература

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 119-сонли қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 3147-сонли қарори.

3. Лисицин, Ю.П. Основной вопрос медицины: образ жизни, общественное здоровье, санология: актовая речь. - М., 2007.

4. Медик, В.А. Курс лекций по общественному здоровью и здравоохранению В.А. Медик, В. К. Юрьев. - М.: Медицина, 2012. - 199 с.

5. Нефедовская, Л.В. Состояние и проблемы здоровья студенческой молодежи / под ред. проф. В.Ю. Альбицкого. - М.: Литтерра, 2014. - 192 с.

. Филатова, Т.Е. Тиреоидный статус у подростков, проживающих в условиях йод дефицита / Т.Е. Филатова, Л.П. Гребова, И.И. Дубинина и др. // Социальные и медицинские проблемы здоровья подростков: сб. научн. тр. / отв. ред. д.м.н. Л.П. Гребова. - Рязань: изд-во РязГМУ, 2015. - С. 133-136.

Скачать (Узбекский)
  • Дата публикации: 4.01.2021
  • DOI: 10.38096/2181-5674.2020.5.00239

  • Выпуск: 5 ( 2020 ). Проблемы биологии и медицины
  • Раздел: Клинические исследования


  • Копировать