Талаблар

МУАЛЛИФЛАР УЧУН

Мақолани таҳририятга юбориш учун қуйидагилар бўлиши керак:

Илмий иш бажарилган муассасанинг йўлланма хати.

Бир нусхада мақоланинг чоп этилган варианти.

Мақоланинг электрон варианти.

МАҚОЛАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Мақоланинг биринчи бетида илмий раҳбарнинг визаси ва йўллаётган ташкилотнинг мухри, охирги бетида кейинги ёзишмалар учун барча муаллифларнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси, лавозими, почта манзили, алоқа телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳолда имзоси бўлиши керак.

Мақоланинг бошида кўрсатилиши керак: мақоланинг номи, муаллифнинг (муаллифларнинг) фамилияси, исми, шарифи тўлиқ, ҳар бир муаллифнинг иш жойи, алоқа учун маълумотлар (e-mail) ва ҳар бир муаллифнинг расми (3×4 ёруғ фонда), илмий иш бажарилган муассаса(лар)нинг номи (рус, ўзбек, инглиз тилларида).

Мақолаларга рус, ўзбек ва инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар илова қилиниши керак. Аннотация матни 150 та сўздан кўп бўлмаган ҳолда мақоланинг асосий мазмунини акс эта олган бўлиши керак. Мақола УДКси кўрсатилган бўлиши зарур.

Матн А4 варағининг бир томонида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, сатрлараро интервал икки баробар, атроф чегараси 2 см, MS Word 2007 матн муҳарририда босилагн бўлиши керак.

Плагиат ва иккиламчи нашрлар. Кўчириб олинган мантлардан инсофсизларча фойдаланиш, ҳамда келтирилган қўлёзма муаллифига тегишли бўлмаган илмий изланиш натижаларини ўзлаштиришга йўл қўйилмайди. https://www.antiplagiat.ru/ (рус тилидаги матнлар учун) ва http://www.plagiarism.org/ (инглиз тилидаги матнлар учун) хизматларидан фойдаланиб мақоланинг асллилигини текшириш мумкин. Таҳририят қабул қилинган қўлёзмаларни плагиат учун текшириш ҳуқуқига эга бўлиб, 20%дан ортиқ ҳажмдаги матн ўхшашлиги номақбул ҳисобланади. Бошқа нашрларда чоп этилган ва бошқа нашрларга юборилган ишларни таҳририятга юбориш мумкин эмас.

Асл мақоланинг тузилиши қуйидагича бўлиши керак: кириш қисми, материал ва текшириш усуллари, натижалар ва уларнинг муҳокамаси, якуний қисм ёки хулосалар, иқтибос қилинган мақолалар рўйхати.

Жадвалларга сарлавҳалар қўйилган бўлиши керак. Матнда жадвалга ҳавола келтирилган бўлиши керак, ундаги маълумотларни такрорланишига йўл қўйилмайди.

Иллюстрациялар (суръатлар, расмлар, схемалар) аниқ ва равшан бўлиши керак. Расмнинг орқа томонида унинг юқори ва пастки томони кўрсатилиши, расм рақами қўйилган бўлиши, мақоланинг номи ва муаллифнинг фамилияси қўйилиши керак. Jpeg. форматидаги иллюстрациялардан фойдаланишга рухсат берилади.

Формулалар (физик, математик, химик) муаллифлар томонидан атроф соҳаларда тасдиқланиши керак.

Умум қабул қилинган (физик, химик ва математик) ўлчовлардан ташқари қисқартиришларга йўл қўйилмайди. Мақолада СИ бирликлари тизимидан фойдаланган бўлиши лозим. Мақола номида аббревиатуралар ишлатилиши мумкин эмас, матнда эса улар биринчи маротаба қўлланилганда кенгайтирилиб кўрсатилиши керак.

Библиографик адабиётлар рўйхати (фақат асл тилда) охирги 5 йилда чоп этилган 20 та ишдан ошмаслиги (адабиётлар шарҳи бундан мустасно), алфавит кетма – кетлигида кўрсатилиши (аввал рус тилида, кейин чет тилида) керак. Матндаги муаллифларга ҳаволалар рўйхат бўйича уларнинг тартиб рақамига мос равишда квадрат қавс ичида кўрсатилиш керак. Адабиётлар рўйхатида келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллифлар жавобгардирлар. Адабиётлар рўйхатини тузишда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: китоблар учун - При составлении списка литературы указываются: для книг – муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, китобнинг номи, нашр қилинган жойи, нашриёт номи, чоп этилган йили, саҳифалар сони; журналлардаги мақолалар учун – муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақола номи, журнал номи, йили, сони, саҳифалар (дан – гача); тўпламлардаги мақолалар учун - муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, мақола номи, тўплам номи, нашр этилган жой ва йили, саҳифалар (дан – гача); диссертация авторефератлари учун – муаллифнинг фамилияси, исми, шарифи, диссертация номи, докторлик ёки номзодлик, нашр этилган жойи ва йили, саҳифалар сони.

“Клиник тадқиқотлар”, “Экспериментал тадқиқотлар”, “Адабиётлар шарҳи” ва “Маърузалар” рукнидаги мақолалар ҳажми жадваллар, иллюстрациялар ва адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган ҳолда 10 – 15 бетдан ошмаслиги, “Тажриба алмашиш” ва “Амалиётдан олинган мисоллар" рукни учун эса 8 – 10 бетдан ошмаслиги лозим.

Таҳририят аъзолари мақола мазмунини бузмаган ҳолда уни таҳрирлаш, тузатиш ва қисқартириш ҳуқуқига эга. Аввал чоп этилган ёки, бошқа журналларга юборилган мақолалар қабул қилинмайди. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди ва қўлёзмалар муаллифларга қайтариб берилмайди. Мақолаларни электрон почта орқали юборилишига, истисно тариқасида – фақат таҳририят билан келишилган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади.