БРОНХОПЛЕВРАЛ ОҚМА БИЛАН АСОРАТЛАНГАН ПЛЕВРА ЭМПИЕМАСИНИ ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ


  • Якубов Ф.Р., Сапаев Д.Ш., Ниязметов С.Б.
    1 – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Ўзбекистон Республикаси, Урганч ш.; 2 – Урганч туман тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси, Урганч т.

Аннотация

Тадқиқот мақсади. Плевра эмпиемасининг ҳар хил даволаш усулларининг самарасини аниқлаш ва патология кечишидан келиб чиқиб, даволашнинг энг мақбул усулини таклиф қилиш. Материаллар и тадқиқот усуллари. Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврдаги стационар шароитда плевра эмпиемаси касаллиги билан ташхисланган ва даволанган 43 нафар беморда тадқиқот ишлари олиб борилди. Натижа. Плевра эмпиемаси ташхиси билан даволанган беморларнинг 37,2% ҳолатида бронхоплеврал оқма асорати учради. 27 (62,8%) нафар беморда консерватив даво чоралари ёрдамида ижобий натижаларга эришилди. Шуларнинг 21 нафарида тўлиқ тузалиш юз берди, яъни эмпиема бўшлиғи ва бронхиал оқма тўлиқ бартараф қилинди. 6 нафар беморда кичкина қуруқ қолдиқ бўшлиқ ва деярли кўринмайдиган бронхоплеврал оқма сақланиб қолди. Хулоса. Бронхоплеврал оқма билан асоратланган плевра эмпиемасини даволашда эмпиеманинг босқичига, бронхиал оқманинг табиатига ва ўлчамига боғлиқ бўлади. Периферик бронх оқмаси билан асоратланган ўткир эмпиемани комплекс консерватив даволаш яхши самара беради.

Калит сузлар

бронхоплеврал оқма; плевра эмпиемаси; плевра бўшлиғини дренажлаш; торакотомия.

Адабиёт

Плеханов А.Н., Цыбиков Е.Н., Амгалан Л. Современные методы лечения острой эмпиемы плевры // Хирургия. 2008. №3. С. 70-73.

Colice G.L., Curtis A., Deslauriers J. et al. Medical and surgical treatment of parapneumonic effusions: an evidence-based guideline // Chest. 2000. Vol. 118. P. 1158-1171.

Бисенков Л.Н., Биходжин Р.Ш. Профилактика и лечение первичной несостоятельности культи бронха после пнев-монэктомии // Хирургия. 2007. №1. С. 59-62.

Бисенков Л.И., Попов В.И., Шалаев С.А. Хирургия острых инфекционных деструкций легких. СПб.: ДЕАН, 2003. 400 с.

Исмаилов Д.А, Кариев Т.М., Мухаммадиев М.Н. Хирургическое лечение эхинококка легкого, осложненного прорывом в плевральную полость. Хирургия Узбекистана 2007;1: 21-26.

Pfefferkorn U., Viehl C.T., Barras J. Ruptured hydatid cyst in the right thorax: differential diagnosis to pleural. Thorac Cardiovasc Surg 2005; 53(4): 250–251.

Sapaev D., Ruzibaev R., Yakubov F., Ruzmatov P. Diagnosis and surgical treatment of liver echinococcosis complicated by cystibyliary fistulas // Abstracts of Papers Submitted to the IASGO World Congress «Surgery, Gastoenterology and Oncology», September 9-12, 2018 (23), (Supplement I). – Moscow, Russia. –pp. 184 – 185.

Порханов В.А., Бодая В.Н., Кононенко В.Б. и др. Видеоторакоскопия в лечении эмпиемы плевры // Хирургия. 1999. № 11. С. 40-43.

Сапаев Д.Ш., Курьязов Б.Н., Якубов Ф.Р. Жигар эхинококкэктомия операциясидан кейинги плеврал асоратларни диагностикаси ва даволаш // 14 – Республика илмий – амалий анжумани материаллари «Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муоммалари: Гепатопанкреато-дуоденал соҳасининг ўткир хирургик касалликлари ва шикастланишлари», 12 декабрь 2017 й (№4). – Тошкент, Ўзбекистон. – Б. 96 – 97.

. Григорьев Е.Г., Капорский В.И., Аюшинова Н.И. и др. Внутрипросветная оментобронхопластика и миоплевротора-копластика после пневмонэктомии по поводу распространенной гангрены легкого // Грудная и сердечно-сосудистая хирургия. 2006. № 3. С. 65-68.

Кучириб олиш (Русский)
  • Чоп этиш санаси: 4.08.2023
  • DOI:

  • Сон: 3 ( 2023 ). Biologiya va tibbiyot muammolari
  • Булим: Клиник тадқиқотлар


  • Копировать