Сурункали юрак етишмовчилиги этиологик омилларининг кекса ва қарилик ёшида функционал синфларга хос тафовутлари


  • Адизова Д.Р.
    Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро ш.

Аннотация

Долзарблиги. Шу пайтгача сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ривожланиши, кечиши, самарали фармакотерапияси бўйича қатор изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда аёллар танлов гурухининг жуда кам қисмини ташкил этган. Тадқиқот мақсади. СЮЕ этиологик омилларининг кекса ва қарилик ёшида функционал синфларга хос тафовутларини тахлил қилиш. Материал ва усуллар. Текширувга 107 та 60 ёшдан катта сурункали юрак етишмовчилиги II, III ФСлари билан касалланган кекса ва қари ёшдаги беморлар олиниб, уларнинг ўртача ёши 71,49± 7,71 ни ташкил этди. Натижалар. Барча беморларнинг 102 (95,3%)тасида АГ, 76(71,0%)тасида ЮИК учради, АГ ва ЮИК 71(66,3%) ҳолатда бирга келиши аниқланди. ЮИКсиз АГ 31 бемор(28,9%)да СЮЕ ривожланишига сабабчи бўлган бўлса, АГсиз ЮИК якка холатда 5 (4,5%) беморда СЮЕ чакирганлиги аникланди, лекин АГ 7 (6,5% )беморда, ЮИК 2 (1,8%) беморда ҚД билан бирга СЮЕга олиб келган. АГ, ЮИК ва СЮЕ ривожланишида хавф омили сифатидаги роли юқори бўлган ҚД 25 (21,8%) беморда мавжуд бўлиб, бунда ҚД барча ҳолатларда АГ ва\ёки ЮИК билан бирга келиши кузатилди. АГ ва ЮИК ларига ҚДнинг қўшилиб бирга келиши фоиз кўрсаткичлари орасидаги тафовут кексалик ва қарилик ёшидаги беморларнинг ҳар иккисида ҳам СЮЕ IIIФС да IIФСга нисбатан юқори кўрсаткичга (кексаларда 61,4% ва қариларда 33,1%) эга бўлиб, ЮЕ оғир кечишида ҚДнинг муҳим роль ўйнашини яна бир бор кўрсатиб беради. Ўтказилган миокард инфартининг СЮЕ ФСини оғирлаштирувчи омил сифатидаги аҳамиятини изланишларимиз натижасида унинг СЮЕ III ФС да 25,9% (14)да учраши билан тушунтирилиши мумкин ва бу ҳолат айниқса кекса ёшли СЮЕ III ФС ташхисланган аёлларда 28,5%(10)ни ташкил этганлиги аниқланди. Хулоса. Стационар шароитда даволанаётган кекса ва қари беморлардан кекса ёшдаги беморларнинг улуши кўпчиликни ташкил этди. АГ ва ЮИК ларига ҚДнинг қўшилиб бирга келиши кексалик ва қарилик ёшидаги беморларнинг ҳар иккисида ҳам СЮЕ IIIФС да IIФСга нисбатан юқори кўрсаткичга эга бўлди, бу эса ҚД нинг СЮЕда прогнозни оғирлаштирувчи предиктор сифатида алоҳида ўрин тутишини билдиради. Инфарктдан кейинги кардиосклероз хам СЮЕ ФСни оғирлаштирувчи омиллардан бири эканлиги намоён бўлди.

Калит сузлар

СЮЕ, функционал синф, этиологик омил, кекса ёш, қари ёш.

Адабиёт

Ефремова Е.В., Мензоров М.В., Сабитов И.А. Ж: “Приверженность к лечению больных с хронической сердечной недостаточностью в условиях коморбидности” Клиническая медицина. №9. 2015. с. 20-24

Мамедов М.Н. Марданов Б.У. Попрыго М.В. Изучение особенностей течения декомпенсированной хронической сердечной недостаточности у больных сахарным диабетом. Российский кардиологический журнал № 8 (148) | 2017. c. 36–41,

Мареев В.Ю., Агеев Ф.Т., Арутюнов Г.П. и др. Национальные рекомендации ОССН, РКО и РНМОТ по диагностике и лечению ХСН (четвертый пересмотр). Сердечная Недостаточность 2013;81 (7):379–472),

Национальные Рекомендации ВНОК И ОССН по диагностике и лечению ХСН (третий пересмотр), 2009 Сердечная недостаточность, Т11, №1 (57), 2010

Поляков Д.С., Фомин И.В., Валикулова Ф.Ю. и др. Эпидемиологическая программа ЭПОХА–ХСН: декомпенсация хронической сердечной недостаточности в реальной клинической практике (ЭПОХА–Д– ХСН). Сердечная Недостаточность 2016;1 (5):299–305).].

Смирнова Е.А. Изучение распространенности и этиологии хронической сердечной недостаточности в Рязанской области// Российский кардиологический журнал. -2010. №2(82). С. 78-82.

Фомин И. В. Артериальная гипертония в Р оссийской Федерации-последние 10 лет. Что дальше? Сердце. 2007;6 (3):1–6.

Фомин И. В. Хроническая сердечная недостаточность в Российской Федерации: что сегодня мы знаем и что должны делать. Российский кардиологический журнал. 2016; (8):7–13

Фомин И. В. Агеев Ф. Т. и соавт. Эпидемиология хронической сердечной недостаточности в Российской Федерации. В кн.: Хроническая сердечная недостаточность. М.:ГЭОТАР-Медиа, 2010. – c. 7–77.

Фомин И. В., Бадин Ю. В., Поляков Д. С., Беленков Ю. Н., Мареев В. Ю., Агеев Ф. Т. и др. Предгипертония: как часто встречается данное состояние сердечно-сосудистой системы у граждан Европейской части России (данные исследования ЭПОХА-АГ, 2002–2007 гг.). Современные технологии в медицине. 2013;5 (2):38–46.)

Emelia J. Benjamin, Paul Muntner, Alvaro Alonso et.al . Heart Disease and Stroke Statistics-2019 Update: A Report From the American Heart Association. https://doi.org/10.1161/CIR.0000000000000659. Circulation. 2019. Vol 139, No 10:e56–e528

ESC Guidelines for the diagnosis and treatment of acute and chronic heart failure 2012. Eur Heart J 2012; 33 (14): 1787-847);

Levy D., Larson M., Vasan R. et al. The progression from hypertension to congestive heart failure. JAMA 1996; 275; 1557-1662;

Lloyd-Jones D/ The risk of congestive heart failure. Sobering lessons from the Framingham heart study. Curr Cardiol Rep 2001; 3; 184-90.

Кучириб олиш (Узбекский)
  • Чоп этиш санаси: 4.01.2021
  • DOI: 10.38096/2181-5674.2020.5.00233

  • Сон: 5 ( 2020 ). Биология ва тиббиёт муаммолари
  • Булим: Клиник тадқиқот


  • Копировать